Иштихонда 28,8 миллиард сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланган шахс аниқланди
Ҳолат «Ўзэнергоинспекция» вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, ДХХ, ИИБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.
Маълум бўлишича, тумандаги «М.Г.М.» оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 28 млрд. 896 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.