Иштихондаги газ баллон портлаши юзасидан расмий маълумот берилди
- 12.02.2026 18:40
- 198
- Самарқанд
Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Деҳқонобод” МФЙда 2026 йил 10 февраль куни маиший газ баллони билан боғлиқ ҳолат содир бўлгани юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Дастлабки маълумотларга кўра, истеъмолчига белгиланган тартибда тўлдирилган маиший газ баллони етказиб берилган. Газ баллони техник кўрикдан ўтказилган бўлиб, соз ҳолатда топширилган ва қабул қилиш жараёнида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида комиссия тузилиб, барча ҳолатлар атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Уч элак ҳақида ривоят
- Кеча, 17:52
- Мутолаа
Топкапидаги арвоҳлар
- Кеча, 17:31
- Ўқинг, қизиқ!