Иштихондаги оилавий корхонада мих, сим, қувур ва бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Бу корхонани йўлга қўйиш учун 12 миллиард сўм сарфланган бўлиб, шундан 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ банк кредити ҳиссасига тўғри келади.

Корхона раҳбари йил бошида Хитойдан ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиб, "ASR FAYZ STROY" оилавий корхонасига асос солган. Ҳозирда бу ерда 10 кишилик жамоа мих, сим, қувур ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотлар республика бўйича тарқатилмоқда.