“Исмсиз мамлакат”

Яқинда истеъдодли адиб Раҳмон Ҳожимуроднинг Тошкент шаҳридаги “Oltin meros press” нашриётида чоп этилган “Исмсиз мамлакат” номли китоби нашрдан чиқди. Ушбу китобдан ижодкорнинг “Деворий газета” қиссаси ҳамда “Исмсиз мамлакат”, “Капалакнинг қанотига кўминглар”, “Тўхтатилган тўхтамаган вақт” каби адабий кузатишлари ўрин олган.

Ижодкор ёзувчи қалби, шоир қисмати ва адабиётнинг инсон тақдирига нечоғлик дахлдорлиги ҳақида ўз қарашлари, қалб кечинмалари, хулосаларини бадиий қаҳрамонлар тилида таъсирчан баён этган.

Хусусан, унинг халқ суйган шоир Муҳаммад Юсуф шеърлари, забардаст ёзувчи Назар Эшонқулнинг фалсафий-бадиий асарлари ва ундан олган ҳаётий хулосалари билан ўқувчида ушбу асарлар ҳақида янгича фикр ва қизиқиш уйғотади. Бу кузатишларида адиб ўзининг ҳаётга синчков нигоҳи, чуқур фалсафий мушоҳадаларини ўқувчига ҳам юқтира олади.

Ушбу асар адабиёт ихлосмандларининг китоб жавонидан муносиб ўрнини топиши шубҳасиз.

Сулаймон МАРДИЕВ.