Исроил Эронга ҳарбий зарба беришга тайёрламоқда. Европа Иттифоқи хавотирда: Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши мумкин. Саратонга чалинган дунёнинг энг камбағал президенти даволашдан бош тортди
🔹 ОАВ Исроил Эронга навбатдаги зарба беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақда хабар тарқатмоқда.
🔹 Европа Иттифоқи, агар Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришса, Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши жорий қилинган санкциялар бекор қилинишидан хавотирда.
🔹 Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх 150 дан ортиқ давлат элчилари ва олий комиссарлари иштирокида давра суҳбати ўтказади. Учрашувнинг асосий мавзуси февралда ўтадиган энг йирик Aero India 2025 ҳарбий ва фуқаролик аэрокосмик кўргазмасидир.
🔹Америкалик тадбиркор Илон Маск Германияда мамлакатда демократияга хавф туғдирувчи одамлар ва ташкилотлар рўйхатида иккинчи ўринни "эгаллади".
🔹 Украина музлатилган Россия активларидан дастлабки 3 миллиард еврони ЕИдан олди.
🔹 Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика саратон касаллигини даволашдан бош тортди. "Дунёнинг энг камбағал президенти" сифатида танилган 89 ёшли Хосе Мухиканинг айтишича, унинг қизилўнгач саратони бутун танасига таъмир қилмоқда. У умрининг қолганини фермасида ўтказиб, сўнгги кунигача меҳнат қилмоқчи. Президентлик даврида ҳам (2010–2015) у фермада яшаган, маошининг 90 фоизини хайрия ишларига сарфлаган ва эски машина ҳайдаган. Ўз эътиқодига содиқ қолган ҳолда сенаторлик пенсиясидан бош тортган.