Италияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон спорт ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 ўринни эгаллади
Жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари Италияда Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтди ва ушбу халқаро мусобақада 30 та спорт туридан 6000 га яқин спортчилар иштирок этди.
Халқаро спорт ўйинларига илк маротаба киритилган қўл жанги спорт тури бўйича 10 та вазн тоифасида бўлиб ўтган жанглардан 6 та вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари олтин медалларни қўлга киритди.
Шунингдек, ярим контакт (semikontact) йўналишида ҳам битта олтин, битта кумуш медаллар қўлга киритилиб, жами саккизта медаль билан умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллади.
Олтин медалларни қўлга киритган аёл спортчилар орасида Нилуфар Полвонова (65 кг. вазнда ғолиб бўлган) Самарқанд вилояти вакили ҳисобланади.