Ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг 14 та филиаллари ташкил этилади
Бугун “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика “Она ва бола скрининг” маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади.
Шунингдек, ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда “Она ва бола скрининг” марказлари негизида ушбу марказнинг 14 та ҳудудий филиаллари фаолияти йўлга қўйилади.