Июль тарихда энг иссиқ ой деб қайд этилмоқда

“Ўзгидромет” маркази ходимларининг маълумотларига кўра, июлнинг иккинчи ўн кунлигидан Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб турар экан. Бу кунларда ҳарорат 39-42 даражагача, жанубида ва чўл зоналарида 44-45 даражагача кўтарилади.

Республиканинг айрим ҳудудларида ёзнинг шу кунлари учун абсолют ҳарорат максимуми қайд этилди. Яъни ҳафта давомида мамлакатимиз ҳудудларида жазирама иссиқ сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати кундузлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл зоналарида 44-45 даражагача қизийди. Бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даражага юқоридир.

Бу йилги июль ойи Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг иссиқ июль эканлиги маълум бўлиб бормоқда. Ҳафта давомида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел кузатилади.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати юқорилиги фонида юртимизнинг тоғ олди туманларида музликлар эриши натижасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан сел тошқинлари келиши мумкин.