Жаҳонда рўй бераётган сўнгги воқеалар қисқа сатрларда
🔻 Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторига ядровий зарба беришни Исроил ҳаракатининг “вариантларидан бири” деб атаган Қуддус ишлари ва мероси вазири Амикай Элиягуни ҳукумат йиғилишларидан четлаштирди. Вазир радиостанцияга берган интервьюсида Ғазо секторида "ножанговарлар" йўқлигини айтиб, ядровий ҳужум мумкинлигини таъкидлаган, шунингдек, секторга инсонпарварлик ёрдами етказилишига қарши чиққан.
🔻 Бир зиддиятда энг катта йўқотиш - БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги ходимларидан Ғазо секторида ҳалок бўлгани 88 кишига етди.
🔻 Зеленский ўз идорасига президентлик сайловларига тайёргарликни бошлашни буюрди.
🔻 Туркияда Исроилга қарши намойишчилар НАТО базасига бостириб киришга уринган. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган.
🔻 АҚШнинг собиқ давлат раҳбарини қўллаб-қувватлаш кучайиб бормоқда. Доналд Трамп энг муҳим олтита штатдан бештасида сайловчилар қўллаб-қувватлаши бўйича Жо Байдендан ўзиб кетган.
🔻 Россия Ливияда ҳарбий база яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. АҚШ бу келишув Россияга бутун Европа Иттифоқини кузатиш имконини беради, деб хавотирда.
🔻 Туркияда узоқ қурғоқчиликдан сўнг бошланган кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, бир-неча киши қидирилмоқда.
🔻 Шанба куни Туркияга учиб кетишни таъминлашни талаб этган шахс Гамбург аэропортига кириб ўз қизини гаровга олган. У билан музокаралар 18 соат давом этган, шунча вақт давомида аэропорт ишламаган. Кейин у полицияга таслим бўлган.
🔻 Алабама штати Олий суди маҳбус Кеннет Смитни “мисли кўрилмаган усул” азот газидан фойдаланган ҳолда қатл қилишга рухсат берди. Кеннет 1988 йилда буюртма асосида Элизабет Сеннетни ўлдиришда айбланган.
🔻 Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик хизматида “масъул лавозимга” тайинланди.