Жанубий Кореяда самолёт ҳалокати сабаби аниқланди. Исроил Ғазода қайта уруш очиши мумкин

🔹 "Кичик ноқулайликлар бўлса-да, мен изоляторда яхшиман", дейди ўзи ёзган хатида Юн Сок Ёл. У миллий байрамларда ватандошларига қилган мурожаатларини қайта ўқиб, давлат ишларини қандай олиб борганига назар ташлаб, ички хотиржамлик топганини қўшимча қилган. Жанубий Корея президенти фуқароларга “қизғин ватанпарварлик” ва қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдирган.

🔹 Эрон президенти Пезешкян Москвага ташриф буюрган. Сафар якунида Россия билан кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланиши кутилмоқда.   

🔹 Сурия ҳукумати Эрон Республикаси ва Исроил давлати фуқаролари учун мамлакатга кириш тақиқланганини расман эълон қилди.

🔹 29 декабрь куни Муан аэропортида ҳалокатга учраган Жанубий Кореянинг Jeju Air авиакомпанияси двигателларида қуш патлари топилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу двигателнинг носозлиги қушларнинг урилиши сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги назарияни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, бу электр таъминотининг узилишига олиб келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

🔹 Хитой Халқ Республикаси ҳукумати яқин келажакда материкдан Тайванга гуруҳли туристик саёҳатларни қайта тиклашга қарор қилди. 

🔹 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ўзининг коалициядаги иттифоқчиларига ҲАМАС билан келишувнинг биринчи босқичи якунланганидан кейин Ғазо секторидаги уруш қайта бошланиши мумкинлигини айтди.

🔹 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг баёнотлари фонида Гренландия ҳукумати АҚШга қўшилишга қарши чиқди. “Бош вазиримиз аниқ айтганидек, Гренландия Гренландия халқига тегишли. Биз Қўшма Штатларнинг бир қисми бўлишни хоҳламаймиз. "Биз даниялик ёки америкалик эмасмиз" дейишмоқда улар.