Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси Президентимиз топшириғини эътироф этди

АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси ўзининг твиттердаги саҳифасида Президентимизнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш нормасини бекор қилишга қаратилган топшириқларини олқишлаб чиқди:

“Ўзбекистоннинг туҳмат учун қамоққа олишни тугатиш режасини олқишлаймиз. Президент таъкидлаганидек, оммавий ахборот воситалари ҳукумат ишини акс эттирувчи ойнадир. Демократия эркин матбуотни талаб қилади.

Умид қиламизки, янги қонун қўрқув ва қатағонларсиз, мустақил ҳисобот беришни таъминлайдиган халқаро стандартларга жавоб беради.

Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси”.