Жапаров Қирғизистон президенлиги учун сайловларда иштирок этиш учун ҳужжат топширди
Президент вазифасини бажарувчи, Қирғизистон Бош вазири Садир Жапаров 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун мамлакат Марказий сайлов комиссиясига (МСК) ҳужжат топширди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати РИА Новости нашрига маълум қилди.
“Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 14 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига ўз номзодини кўрсатиш учун ҳужжатлар тўпламини Қирғизистон Республикаси сайлов ва референдумлар бўйича Марказий комиссияга тақдим этди”, деди матбуот хизмати вакили.
Маълум қилинишича, Қирғизистон Республикаси МСКнинг давлат раҳбари лавозимига номзодлар учун ҳужжатлар рўйхати тўғрисидаги қарорига биноан Жапаров президентликка номзодини кўрсатиш нияти тўғрисида ариза, бошқа давлат фуқаролиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома, чет эл фуқаролиги борлиги ёки йўқлигини текшириш учун шахсий маълумотларини қайта ишлашга ёзма розилик, давлат тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарурий маълумотлар, ҳужжат шакллари ва нусхаларини тақдим этган.