“Жартепа” чегара божхона постида гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди
- 17.07.2021 11:51
- 148
- Самарқанд
“Жартепа” чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган хориж фуқароси С.Б. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ҳаракатланаётганда, унинг қўл сумкаси божхоначиларда шубҳа уйғотди.
Шу боис С.Б.га тегишли бўлган қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилади.
Божхона назоратидан ўтиш пайтида оғзаки сўровларда маълум қилмаган, ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган кўп миқдордаги “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситасини олиб кирмоқчи эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!