"Жасорат мактаби" ўқув йиғини иштирокчилари билан жиноятчиликнинг бир қатор кўринишлари бўйича семинар ўтказилди
Семинар "Коррупцияга қарши курашиш", гиёҳвандлик, кибер хавфсизлиги жиноятчиликлари ҳамда вояга етмаган ва ёшлар ўртасида содир этилиб келинаётган жиноятлар мавзуларида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Қуролли кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказидаб бўлиб ўтган учрашувда ёшларга бу мавзуларда Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси вакили, майор Жамшид Исоев маъруза қилди.
Семинар давомида йиғинга жалб этилган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, ҳарбий хизматни ўташ каби бурчларини адо этишлари тўғрисида давра суҳбатлари ўтказилди ҳамда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.