Жерар Депардье яна Ўзбекистонда
- 06.11.2019 14:38
- 161
- Афиша
Дунёга машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистонга келди. Бугун соат 14:00 да Ислом цивилизацияси марказида у билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Парижда Жерар Депардье ва “Буюк Ипак йўли” номи остидаги лойиҳа иштирокчиларининг Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишлаши ва уни Франция ва Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш бўйича учрашув бўлиб ўтганди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С.Рустамбоев, “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва «B-Tween Production» компанияси бош директори Арно Филе иштирок этган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳам ушбу лойиҳанинг ҳаммуаллифи ҳисобланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа