Жиноятнинг сабаб ва оқибатларини батафсил ўрганмай туриб, суд-тергов тизимини ривожлантириб бўлмайди

Кейинги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатлари, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.

Мазкур жараёнларга давлат ривожланишининг устувор йўналиши сифатида суд-тергов тизимининг ҳам қамраб олиниши соҳанинг халқ ҳаётига нисбатан кенг миқёсда татбиқ этилишига замин яратмоқда.  

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони тизимдаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Жумладан, жиноий ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари, уни содир этган шахс ёки шахслар ўртасида турли хил низо ва келишмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида суд соҳасида «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот ариза, хабар ва бошқа маълумотлар ягона электрон ҳисобига ўтилиши суд ва судланувчилар ўртасидаги алоқаларнинг шаффофлигига шароит яратади.

Бундан ташқари, фармонда суд-тергов тизимида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга оширш назарда тутилган. Дунё тажрибасидан аёнки, жиноятнинг сабаб ва оқибатларини батафсил ўрганмай туриб, гумонланувчи шахсга, аввало, инсон сифатида қараш, тергов жараёнларини ҳам шу асосда олиб бориш, лозим бўлса, жиноят содир этган вояга етмаганлар, ногиронлиги бор шахслар ҳамда нафақа ёшидаги кишиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, уларга нисбатан инсоний тамойиллар асосида одилона суд ҳукмини чиқариш бугунги суд-ҳуқуқ тизимининг келгусидаги ислоҳотлари ўлароқ майдонга чиқади.

Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда суд-тергов тизими ривожланишининг янги босқичига қадам қўяди. Бу эса жамиятимизни янада демократлаштириш, фуқаролар ва судлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Илҳом ҒУЛОМОВ

жиноят ишлари бўйича Қўшработ тумани суди раиси.