Жомбойда автоҳалокат туфайли икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири – уч кунлик чақалоқ
Жомбой туманидаги "Ширинкент-Ғазира" автомобиль йўлининг 10-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, “Spark” ҳайдовчиси Н.Н. қарама-қарши йўналишига чиқиб кетаётиб, “Nexia” билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида икки киши — "Spark" автомобили ҳайдовчиси ва шифохонадан олиб кетилаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.
Воқеа юзасидан Жомбой вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддасига асосан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.