Жомбойда "ЗИЛ" автомобили иштирокидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

2020 йил 4 январь куни соат 21:10 ларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Олмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1071-километрида, ҳайдовчи, Тойлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Н. “ЗИЛ-130” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Булунғур туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Қ.Б.ни уриб юборган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, пиёда Қ.Б. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси фуқаронинг йўлни пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан маст ҳолда кесиб ўтиши оқибатида содир этилган.