Жовдираган ой қиссаси
«Зарафшон»да қалами чархланган ёзувчи Баҳодир Қобул ўқувчиларига яна иккита китоб ҳадя этди.
«Mashhur-press» нашриётида чоп этилган «Энайўл» китобига «Энайўл», «Отаҳаёт», «Отачироқ», «Энашамол» қиссалари, «Энабулоқ», «Отамозор», «Тановар» ҳикоялари киритилган.
Академик Бахтиёр Назаровнинг сўзбоши ва Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг сўнгсўзлари орқали ёш адибнинг ижодий услуби ва бадиий маҳорати ҳақида янги хулосаларни билиб олишингиз мумкин.
Шу нашриётдан чиққан «Боғдагул» китобидан эса «Боғдагул» ва «Энашамол» ҳикоялари, Отаулининг Баҳодир Қабулов ижоди ҳақидаги мақоласи жой олган. Ёзувчининг асарларини ўқисангиз, ўзингизни дарёга қўшилиб оқаётгандек ҳис қиласиз, орият, ғурур каби туйғуларга ошно бўласиз, алломалар ва халқнинг кўплаб ибора-ю нақллари мағзини чақасиз.
Ижодга барака, Баҳодир!
Фармон ТОШЕВ.