Жўйисойда электр энергияси таъминоти яхшиланди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Zarnews.uz сайтида “Электр таъминотидаги узилишлар сабаб дарс ўтолмаяпмиз, талаба-ёшлар фанларни ўзлаштиришдан ортда қоляпти” сарлавҳаси билан Самарқанд туманидаги Жўйисой қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар номидан мурожаат эълон қилинди.

Мазкур мурожаат Самарқанд тумани электр таъминоти корхонаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ушбу маҳаллалар ҳудудларидаги электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу боис таъминотда вақтинча узилиш ҳолати кузатилди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, электр энергияси таъминоти яхшиланди.

Жумладан, Жўйисой маҳалласида вилоят хокими ташаббуси билан ёғоч устунлар 40 дона темир бетон устунларига алмаштирилди ҳамда 2,5 километр масофада СИП-2 кабели ва 3 километр масофада СИП-4 кабеллари тортилди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.