Камала Харрис – АҚШ тарихидаги илк аёл вице-президент

Камала Харрис америкалик адвокат ва сиёсатчи, демократик партия аъзоси. Калифорния бош прокурори, Калифорния штати сенатори.

Камала Харрис муҳожир оила қизи. Онаси – Шамала Гопалан, асли ҳиндистонлик илмий ходим. Отаси - иқтисодиёт профессори Дональд Харриснинг эса келиб чиқиши Ямайкадан. Аммо Камала беш ёшлигида унинг ота-онаси ажрашган.

АҚШнинг янги сайланган 46-президенти Жо Байден Америка халқига мурожаатида Камала Харрисга катта ишонч билдирди ва у билан Америка халқи бирдамлиги учун ҳаракат қилишларини маълум қилди.