“Камаз” реклама устунига бориб урилиши оқибатида ёниб кетди: Икки киши вафот этган

Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 06:00 ларда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, ТХАЙ кўчаси “Дилшод” кафеси қаршисида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган М.И. (эркак) “КАМАЗ” русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги реклама шитига урилган.

ЙТҲ оқибатида “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси салонида ёнғин содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчи, 38 ёшли М.И. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўл четида турган пиёда (Достон исмли, ёши тахминан 25-30 ларда, айни вақтда шахсига ва ўлими сабабига аниқлик киритилмоқда) ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Ўзбекистон Республикси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.