Канадада номаълум касаллик эпидемияси қайд этилди
- 06.06.2021 17:12
- 176
- Хориж
Канаданинг Нью-Брунсуик провинциясида номаълум касаллик эпидемияси аниқланди, деб ёзади The New York Times.
Невролог Нил Кэшманнинг сўзларига кўра, беморларга тез ривожланаётган ақлий заифлик ва психика бузилиши ташхиси қўйилган бўлиб, улар беморлар таърифлаганларидек, мия ва умуртқа танани бошқариш қобилиятини йўқотгандек намоён бўлган.
"Одамлар хавотирда. Бу экология билан боғлиқми ёки ирсият? Балки сифатсиз гўшт ёки балиқ истеъмоли касалликка олиб келгандир? Барча ушбу саволларга жавоб кутмоқда", деди эпидемия авж олган Айвон Годин шаҳри мэри.
Касаллик илк бор 2015 йилда қайд этилган ва шундан буён хасталанганларнинг умумий сони 48 нафарга етган, жумладан, олти киши ҳалок бўлган. Семптомлардан мутахассислар уйқусизлик, ҳаракат функцияларининг бузилиши, хотирани йўқотиш, чарчоқ ва галлюцинация деб кўрсатишди. Аммо шифокорлар аниқ ташхисни аниқлай олишмаяпти.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа