Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Канадада портлаш 22 кишини ҳаётдан олиб кетди

Канаданинг Британия Колумбиясидаги Ванкувер оролидаги Cомох ҳарбий базасида юз берган портлаш қурбонлари сони 22 кишига етди. Бу ҳақда бугун, шанба куни CTV News хабар берди.

Канада Миллий мудофаа департаменти маълум қилишича, таъмирлаш ишлари олиб борилган казарма биносидаги портлашда жароҳатланганлар орасида нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакиллари ҳам бор: 16 аскар ва олти нафар тинч аҳоли.

Бино таъмирланаётган бўлса-да, у турар-жой сифатида ишлатилган. Портлаш вақтида бинода, гарчи уларнинг ҳаммаси уйда бўлмаган бўлсада, 59 киши истиқомат қилади.

«Тун бўйи акустик ва инфрақизил технологиялардан ёрдамида ҳарбийлар ва қутқарув-қидирув гуруҳи вожеа жойида қутқарув ишларини олиб боришди», деди Эллиот.

Воқеа сабаби федерал ва провинция расмийлари томонидан текширилмоқда.