Каналга тушиб кетган “Damas” сувдан олиб чиқилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида каналга тушиб кетган “Damas” автомобили олиб чиқилди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 2020 йил 20 июль куни соат 08:25 атрофида Жарқўрғон тумани Ғур-ғур маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Амузанг” каналига фуқаро Т.А.га тегишли “Damas” автомашинаси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автоулов каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритди ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашинани сувдан олиб чиқди.

Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинди.