Каналнинг муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонида ноқонуний равишда экин эккан шахс жаримага тортилди
- 14.10.2020 12:20
- 227
- Самарқанд
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-қарори ижроси юзасидан Нарпай тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Нарпай” каналининг муҳофаза зонасида кузатув-рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида туманнинг Баркамол маҳалласида яшовчи М.Н. “Нарпай” каналининг муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонини ноқонуний равишда текислаб, қишлоқ хўжалик экинлари экиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!