Карантин пайтида опасиникига қатнаган аёлни эри пичоқлади

Шаҳрисабз шаҳридаги Номозгоҳ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1955 йилда туғилган У.З. ва унинг турмуш ўртоғи, 1957 йилда туғилган З.Ҳ.нинг қариганларида эл аро юзи шувут бўлди, деб ёзмоқда "Postda.uz" нашри.

Гап шундаки, тўрт фарзандни уйли-жойли қилган эр-хотин ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Бунга З.Ҳ.нинг эридан бесўроқ, мунтазам равишда опасиникига бориб келиши сабаб бўлди. У.З. дастлаб хотинига яхши гапириб, карантин пайтида тинч-хотиржам уйда ўтиришини тайинлади. Лекин хотини унинг гапларига парво ҳам қилмай, ўз билганича иш тутаверди.

4 апрель куни соат 11:30 ларда эр-хотин яна тортишиб қолишди. Оқибатда эр жаҳл устида турмуш ўртоғига ошхона пичоғини санчиб олиб, тан жароҳати етказди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.