Карантин сабабли ишдан бўшаганлар ишсизлик нафақасини олса бўладими?
- 27.04.2020 21:01
- 4180
- Йўриқнома
Бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда карантин сабабли ишдан бўшашга мажбур бўлганлар ишсизлик нафақасини олса бўладими, деган саволга жавоб берилди:
“Бўлади, бунинг учун ҳудудий бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича органга мурожаат қилишингиз лозим.
Амалдаги қонунчиликка кўра ишсизлик нафақаси кўпи билан:
- ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;
- илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса ўн уч календарь ҳафта мобайнида тўланади”, деди Адлия вазирлиги вакили.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа