Карантинда маҳкумлар авф этиладими?
- 21.04.2020 17:10
- 230
- Жиноят ва жазо
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— Асака шаҳриданман. Турмуш ўртоғим - маҳкум, 2019 йил ноябрда Призидентимизга авф сўраб мурожаат қилган. Мурожаат кўриб чиқиляпти деб, жавоб келган. Энди агар карантин чўзилиб кетса, авф берилмайдими?
— Агар турмуш ўртоғингиз Президент номига афв этиш тўғрисида илтимоснома ёзиб мурожаат этган бўлса, авф этилиши тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида, мурожаат жавоби шахсан маҳкумнинг ўзига маълум қилинади.
Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг авф этилиши Президент Қарори асосида амалга оширилади.
Теглар:
авф этиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа