Катта Фарғона каналига тушиб, қайтиб чиқмаган ўсмир юзасидан прокуратура баёнот берди
- 13.01.2021 18:03
- 1026
- Долзарб
Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси А.Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.
Фарғона вилояти прокуратураси хабар беришича, вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.