Катта тезликда ҳаракатланган «Nexia» 7 ёшли болани уриб юборди. Бола касалхонада ҳалок бўлган
3 июль куни соат 18:00 ларда Самарқанд тумани, «Жўйисой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Уста Умар Жўрақулов кўчасида, ҳайдовчи «Nexia-2» русумли автомобилида ҳаракатланиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган, 2017 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Пиёда зудлик билан Самарқанд шаҳар марказий шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан пиёда шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.