"Каттақўрғон" полигонида артиллериячи аскарларнинг "Энг илғор мутахассис" кўрик-танловига старт берилди

Марказий ҳарбий округининг «Каттақўрғон» округ полигонида Мудофаа вазирлиги миқёсида муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилаётган “Мен ғолиб” шиори остидаги “Энг илғор мутахассис” кўрик-танловининг якуний босқичига старт берилди.
Унда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳамда 5 нафар жамоалардан ташкил топган артиллериячи мутахассиси бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Ушбу мусобақада Марказий ҳарбий округи, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Шарқий ҳарбий округи ҳамда Жануби-ғарбий округидан 2 та жамоа, жами 5 та жамоалар иштирок этмоқда. Жумладан, артиллериячи муддатли ҳарбий хизматчилар ушбу дала-ўқув майдонида ўтказилаётган мусобақада “Энг илғор арудия ҳисоби”, “Энг илғор миномёт ҳисоби”, “Энг илғор артиллерия разведка ҳисоби”, “Энг илғор жанговар машина ҳисоби”, “Энг илғор артиллерия топобоғловчи мутахассиси” ҳамда “Энг илғор артиллерия ҳисобчи мутахассис” номинациялари бўйича ўзаро беллашади.
Мусобақанинг очилиш маросимида Самарқанд вилоятининг таниқли санъаткорлари ва ҳарбий оркестр томонидан намойиш этилган концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали “Қўл жанги” чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.