Каттақўрғон сув омборида 4 нафар йигит чўкиб кетган
- 02.08.2023 16:18
- 487
- Ҳодиса
Бош прокуратура матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 30 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларида яшовчи 7 нафар фуқаро Самарқанд вилоятига — Нуробод тумани «Пўлат» маҳалласида яшовчи таниши М.М.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида борган. Шу куни соат тахминан 17:30 атрофида маҳалладан ўтувчи Каттақўрғон сув омборига чўмилиш мақсадида бориб, у ердаги қайиқда сув омбори қирғоғидан тахминан 40 метр узоқликка сузиб боришган.
Шу пайтда қайиқ устида фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилишгани сабабли мувозанатни йўқотиб, қайиқ ағдарилиб кетган. Оқибатда уларнинг 4 нафари — 21, 25, 22 ва 21 ёшли йигитлар чўкиб кетган, 3 нафари қирғоққа сузиб чиқа олган.
Олиб борилган қутқарув ишлари давомида 1 нафар шахснинг мурдаси топилган, ҳозирда қолганларини қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қудачилик ва кибр
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Антибиотиклар фойдалими ёки зарарли?
- 25 дақиқа аввал
- Таълим
Экология: Бугунги бепарволик, эртанги фожиа
- 33 дақиқа аввал
- Долзарб
Қонуний ажрашмасдан уйланиш мумкинми?
- 2 соат аввал
- Мутолаа