Каттақўрғон туман пиллакорлари 297 тонна пилла топшириб, режани ошиғи билан бажарди
- 05.06.2019 10:26
- 27
- Иқтисодиёт
Каттақўрғон туманидаги “Кумуш тола” хусусий корхонаси томонидан пилла етиштириш мақсадида 4408 та аҳоли хонадонларга 5380 қути ипак қурти уруғи парвариш қилиш учун тарқатилди ва ҳар бир қутисига 300 минг сўмдан бўнак пули берилди.
Етиштирилган пилланинг 1 кг учун жойида оилавий звеноларига 20 000 сўмдан, фермер хўжаликларига 5 000 сўмдан маблағ ажратилди ва 1,5 млрд. сўмлик тут кўчати бепул тарқатилди. Бу аҳоли бандлигини таъминлаш билан бирга уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириб, хонадонларига 5.9 млрд. сўм атрофида маблағ кириб боришини таъминлади.
Шунинг асносида туманда пилла боқувчи оилавий звеноларнинг доимий синфи шаклланди.
Туманда етиштирилган пилла “Кумуш тола” корхонасини хом ашё билан таъминлаб, корхонада фаолият юритаётган 100 нафар ишчи хизматчиларни иш билан таъминлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа