Каттақўрғонда 4 млрд. сўмга янги боғча қурилди
- 22.11.2022 18:21
- 80
- Таълим

Каттақўрғон туманидаги 20-давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
120 ўринли 2 қаватдан иборат боғча қурилишига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 4 млрд. сўм маблағ ажратилди.
- Аввалги боғча биноси 1969 йилда қурилган бўлиб, анча эскириб қолган эди, - деди 20-ДМТТ директори Манзура Ибрагимова. – Мана бугун болажонлар учун замонавий шарт-шароитларга эга боғча очилди. Боғчамизда инглиз тили, бокс тўгараклари мавжуд. Шунингдек, боғчада спортзал, овқатланиш хонаси, машғулотлар хонаси бўлиб, 120 нафар болага 10 нафар тарбиячи хизмат қилади.
Теглар:
МТМ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Блогер бўлмоқчиман!
- 3 соат аввал
- Жамият
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- 16/08, 12:59
- Хориж