Каттақўрғонда “Аёллар қаноти” Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганди
“Адолат” социал-демократик партияси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши қошида фаолият юритувчи “Аёллар қаноти” аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир ташкил этди.
Унда партия шаҳар кенгаши ҳузуридаги "Аёллар қаноти" раиси Шаҳло Ботирова мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
— Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар аёллар қаноти фаолияти учун мустаҳкам дастуриламал бўлиб хизмат қилади, - деди Ш.Ботирова. - Бугунги кунда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Биз эса бу ишларни маҳаллий даражада тизимли ва манзилли ташкил этиш орқали аниқ натижаларга эришишимиз зарур,
Тадбир давомида 2026 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар, маънавий-маърифий тадбирлар, ёш аёллар билан ишлаш, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ташаббуслар юзасидан кенг фикр алмашилди. Партиянинг дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, аёллар электорал фаоллигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.