Каттақўрғонда сайёр давлат хизматлари кўрсатилади
- 16.01.2020 13:09
- 217
- Самарқанд
Шу йил 18 январь куни соат 09:00 дан соат 14:00 га қадар Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Каттақўрғон шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Кўҳнадам маҳалла фуқаролар йиғинида Навбаҳор, Дамариқ, Кўҳнадам ҳамда Ўрикзор маҳаллалари аҳолисига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилади.
Сайёр хизматлар давомида:
- электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш;
- фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш;
- тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш;
- давлат мактабгача таълим муассасаларига ариза олиш ва жойлаштириш учун йўлланмалар бериш каби давлат хизматлари кўрсатилади.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 262 мингдан зиёд аҳолидан спорт синовлари олинди
- 24 дақиқа аввал
- Спорт
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 48 дақиқа аввал
- Таълим