Кеча 413 нафар самарқандлик фуқарога карантин чекловларига амал қилмагани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди
- 10.04.2020 10:44
- 227
- Самарқанд
Олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан, чекловларни қасддан менсимаётган фуқароларнинг борлиги ачинарли. Ҳуқуқбузарларнинг 388 нафарини эркак, 25 нафарини аёллар ташкил қилмоқда.
Вилоят марказида скутер ҳамда велосипедларни мақсадсиз бошқарган 66 нафар фуқаро жавобгарликка тортилди. 312 нафар фуқарога тиббий ҳимоя ниқобини тақмаганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ҳурматли юртдошлар, ўзингиз ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўйманг!
Уйда қолинг!
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа