Кичик Жасурбекнинг катта ютуқлари

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Каттақўрғон тумани Номозполвон маҳаллласида ёшлар учун мусиқа ва санъат, спорт ҳамда бошқа йўналишдаги тўгараклар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиляпти.
Шу маҳаллада яшовчи Жасурбек Сафаров 13 ёшда. У ёш бўлишига қарамасдан катта ютуқларни қўлга киритган.
- Мусиқа санъатига қизиқаман, - дейди у. – Аслида Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабида опера йўналишида таълим оламан. Эстрада ва фольклор йўналишларига ҳам қизиқишим кучли. Ҳозирча опера йўналишида турли танловларда қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритиб келяпман. Жумладан, “Ёшлар овози” танловининг вилоят босқичида иккинчи ўринни қўлга киритдим. Қозоғистонда ўтказилган “Биз бахтли бўламиз!” деб номланган халқаро танловда эса биринчи ўринни эгалладим.

Унинг ўқиш ва изланиши учун ота-онаси етарлича имконият яратиб берган. “Янги кўйлак киймасак ҳам, ҳашаматли уй қурмасак ҳам топганимизни ўғлимизнинг ўқиши учун сарфлаяпмиз”, - дейди Жасурбекнинг онаси.

Дилноза АҲМАДОВА,
Тўлқин СИДДИҚОВ,
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).