Кичик саноат зоналари - лойиҳа ва бизнесни амалга ошириш учун энг қулай жой
Вилоятдаги туман (шаҳар) ҳудудларида ташкил этилган кичик ва ёшлар саноат зоналаридаги ер майдонлари ижара ҳуқуқи асосида очиқ электрон E-auksion.uz платформаси орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ер майдонлари савдога чиқарилган.
Жумладан, Булунғур туманида (“Амир Темур” МФЙ ҳудудида) 2,0 гектар, (“Қўнғирот” МФЙ ҳудудида) 3,0 гектар, (“Хўжамазгил” МФЙ ҳудудида) 1,2 гектар, Каттақўрғон туманида (“Алижон” МФЙ ҳудудида) 1,2 гектар, (“Нисбат” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, Нарпай туманида (“Гулистон” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, (“Тепа” МФЙ ҳудудида) 2,0 гектар, Жомбой туманида (“Наймантепа” МФЙ ҳудудида) 2,0 гектар, (“Қорамўйин” МФЙ ҳудудида) 3,0 гектар, (“Деҳқонобод” МФЙ ҳудудида) 5,5 гектар, Паст Дарғом туманида (“Гўзалкент” МФЙ ҳудудида) 4,0 гектар, (“Боғишамол” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, (“Уч тепа” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, (“Илм” МФЙ ҳудудида) 2,5 гектар, (“Олти қахрамон” МФЙ ҳудудида) 3,0 гектар, Қўшработ туманида (“Хонназар” МФЙ ҳудудида) 3,0 гектар, (“Навкат” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, (“Бозоржой” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, Тойлоқ тумани (“Шопўлот” МФЙ ҳудудида) 2,0 гектар, (“Давлатобод” МФЙ ҳудудида) 1,0 гектар, Иштихон туманида (“Тўпор” МФЙ ҳудудида) 1,6 гектар, Нуробод туманида (“Кечкелдик” МФЙ ҳудудида) 2,0 гектар ер майдонларини E-auksion.uz платформаси орқали сотиб олиш мумкин.
Мазкур ҳудудлардаги саноат зоналарида барча тадбиркорлар зарур йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (сув, газ, электр энергия, йўл ва оқова сув тармоқлари) билан таъминланади.
Улар қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш ҳуқуқларига эга бўлади.
ЛОТларга ўзингизнинг инвестиция бизнес лойиҳа таклифларингизни тақдим этишингиз лозим бўлади.
Ушбу кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун қулай имкониятлар яратилган бўлиб, узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари ҳамда йўл инфратузилмалари билан таъминланган.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (66) 235-35-25, 91-533-31-92.
“Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат корхонаси.