Компьютерда ишлайдиганлар учун 5 та машқ

1.Шошилмай кўзингизни юқорига ва пастга ҳаракатлантиринг. Кейин ўнг ва чап тарафга қаратинг. Ҳар бирини 6 мартадан бажаринг.

2.Кўзингизни юмиб, чуқур нафас олинг. Қўл кафтини бир-бирига ишқалаб, иситинг. Сўнг кафтини кўз қовоқлари устига қўйиб, ўнгача сананг.

3.Соат айланаси бўйича кўзингизни «ишга туширинг». Машқ 4 марта бажарилса кифоя.
4.Бош бармоқни олдинга чўзинг. Секин-асталик билан бармоқни кўзингизга яқинлаштириб, шу маромда узоқлаштиринг.

5. Кўзингизни қаттиқ юмингда, 5 сония ушлаб туринг. Сўнг кўзни очиб, 1-2 дақиқа танаффус қилинг. Машқни 5 марта такрорлайсиз.