Кўнгиллилар Россияда вафот этган аёлнинг болаларига 5 минг доллар йиғиб беришди

Бундан бироз аввал Россияда юрак хуружи туфайли вафот этган тожикистонлик Гулбегим Раҳимованинг етим қолган болаларига савобталаб кўнгиллилар Facebook ижтимоий тармоғи орқали 5 минг доллар маблағ йиғиб беришди.
Раҳимованинг иккита боласи том маънода етим бўлиб қолишди. Уларнинг отаси аввалроқ вафот этган эди.
Ҳозир уларни бобоси ва бувиси тарбияламоқда. Аммо Тожикистон шароитида қарияларга иккита болани боқиш осон эмас.
Кўнгиллилар йиғилган маблағни кеча, 24 майда болаларнинг бобосига топширишди.
Шунингдек, ушбу иш ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши ортидан савобталаб инсонлар болаларнинг бобосига болалар учун уй қуриб бериш таклифи билан ҳам чиқишди.