Конигил туризм қишлоғида “смарт бекат”лар ўрнатилди

Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд туманида яшовчи ёш тадбиркор Бобуржон Астанов томонидан тайёрланган ана шундай бекатларнинг учтаси Конигил туризм қишлоғи ҳудудида ўрнатилди.
- Аввало, "Смарт ўриндиқ" лойиҳаси устида ишладим, - дейди Б.Астанов. – Туманимиз ҳокими Сирожиддин Усмоновнинг старт-ап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаши натижасида ўриндиқлардан сўнг худди шундай "смарт автобекат"лар ҳам тайёрлашга киришдим. Дастлабки намуналар тайёр бўлди. Одамлар таклифи билан уларнинг учтаси Кониил қишлоғига жойлаштирилди.
Бекат ён деворлари ўрнида ичидан ёруғлик тарқатадиган мониторлар ўрнатилган бўлиб, бунда ижтимоий ва реклама материаллари жойлаштирилиши мумкин. Шунингдек, бекатда телефонларни қувватлаш тизими, кузатув камераси, калонкалар, ҳаракат ва ёруғлик сенсорлари ҳам мавжуд. Аҳамиятлиси, уларнинг барчаси қайта тикланувчи энергия манбаи орқали ишлайди.
Тўлқин Сиддиқов.