Конституцияга таклифим бор: Инсон қадр-қиммати ҳимояланган бўлиши керак
Бош Қомусимизнинг 40-моддасида ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Бироқ бу хизматнинг малакалилигини қандай омилларга асосланиб аниқлаймиз?
Назаримда, тизимни ислоҳ қилиш, унга оид қонунчиликни замон талабларига мослаштириш вақти етди.
Хусусан, Конституциянинг 40-моддасини “Ақлли тиббиёт” атамаси билан тўлдириш тарафдориман. Ақлли тиббиёт – бу рақамли тиббиётдир. У тезкор ва аниқ ташхис қўйиш, даволаш, касалликлар профилактикасини амалга ошириш имконини берадиган инновацион технологияларга асосланган тизим. Бу ўз навбатида “Ягона тиббий маълумотлар маркази” концепциясини ишлаб чиқиш заруратини яратади. Натижада юртимизда тиббий хизмат сифати ортади, шифокор кўригидан ўтишга сарфланадиган вақт ва харажатлар сезиларли даражада қисқаради. Асосийси, аҳолининг юқори малакали ва тезкор тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи мустаҳкамланади.
И.Умиров, Халқ демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси.