Кўп йиллик иш стажига эга тиббиёт ходимларига устама тўланади
- 17.03.2022 17:04
- 819
- Саломатлик
Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:
- узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;
- узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;
- узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;
- узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ бўлганларга тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.
Оилавий шифокор пунктларининг умумий амалиёт врачларига – тариф ставкасига нисбатан 25 фоиз миқдорда махсус ҳар ойлик устама белгиланади.
Теглар:
тиббиёт ходимлари