Тиббиёт ходимларини хизмат мажбурияти бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади

Президент фармонига кўра, тиббиёт ходимларини қуйидагиларга жалб қилиш тақиқланади:

➖ Тиббиёт ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги ишларга жалб қилиш;

➖ тиббиёт ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилади. Айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлашни Бош прокуратура ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги назоратга олади.

Бундан ташқари, ҳужжатга биноан иш берувчиларнинг ходимлари тиббий текширувлардан ўтишидаги масъулияти орттирилган ҳамда меҳнат шароитларини махсус баҳолаш тизимини жорий қилиш шартлари ҳам қайд этилган.

Тизимда  “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.