Коронавирусдан ҳам даҳшатли пандемия
Германиянинг Макс Планк номидаги кимё институти олимлари бутун жаҳон бўйлаб тарқалаётган ҳавонинг ифлосланишини глобал пандемия деб атади.
Уларнинг маълумотларига кўра, ифлос ҳаво инсон умрини ўртача уч йилга қисқартириб, ҳар йили 8,8 миллион кишининг ёстиғини қуритмоқда. Ифлос ҳаводан нафас олиш туфайли Шарқий Осиёда, Ҳиндистон ва Японияда ўртача умр давомийлиги салкам 4 йилга камаймоқда, юрак, мия ва қон томирлари тизими зарарланмоқда. Компьютерда моделлаштириш сайёрамизда ҳаёт давомийлиги икки йилу ўн ойга камаяётганини ҳисоблаш имконини берди. Иккинчи ўринда сигарета чекишдан умр қисқариши – 2,2 йил, тамаки чекиш ҳисобига ҳар йили 7,2 минг киши ҳаётган эрта кўз юммоқда.
Улардан кейин безгак, паразитлар ва вируслар, пашшалар келтирадиган касалликларидан ўлим – 600 мингни ташкил қилади. Ушбу статистикани умр қисқаришига сабаб бўладиган турли турмуш шакллари, шу жумладан, урушлар, очарчиликлар якунлайди.
Энг аввало, 60 ёшдан катта кишилар ҳаво ифлосланиши қурбони бўлмоқдалар. Агар гриппга қарши (эҳтимол яқин орада коронавирусга қарши) вакциналар бўлса, ҳаво ифлосланишидан ҳеч нарса, ҳатто энг замонавий дорилар ҳам инсониятни қутқара олмайди.
Тадқиқотлар ҳаммуаллифи Томас Мюнцелнинг таъкидлашича, ифлос ҳавонинг инсон саломатлигига таъсири кутилганидан ҳам баттар экан. Одамлар асосан ёнилғининг қазилма турларидан фойдланишдан ҳалок бўлади. Биринчи навбатда бу ривожланган мамлакатлар, айниқса Европага тааллуқлидир, Африкада эса инсон организмини чанг зарралари кўпроқ заҳарлаяпти.
Немис олимлари ифлос ҳавони юрак-қон томирлари касалликлари, чекиш, диабет, юқори қон босими ва холестеринни келтириб чиқарувчи хатарли омиллар рўйхатига киритилишига эришишмоқчи. Масалан, Буюк Британияда ҳар йили 11 минг киши заҳарли ҳаводан ҳалок бўляпти.
Беш йил аввал олинган маълумотларга кўра, ифлосланган ҳаво ҳаммадан кўп Хитойда бир йилда 2 миллион 799 минг 443 кишини, Ҳиндистонда 1 миллион 853 минг 455 кишини, АҚШда 283 минг 228 кишини ҳаётдан олиб кетган. Ушбу рўйхатда Россия Япониядан кейин олтинчи ўринни эгаллайди. Ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолишнинг энг самарали усулидир, дейди олимлар.
«Мир новостей» (2020 йил 10-сон) ҳафтаномасидан Т.Мурод тайёрлади.