Коронавирусдан тузалганлар билан мулоқотда бўлиш хавфлими?

- Коронавирус билан касалланиб тузалган одамлар билан мулоқотда бўлиш хавфлими?  Касаллик енгил кечуви бўлса ҳам, нега баъзи одамларда узоқ муддат чўзилмоқда?

Ушбу саволларга  АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:

- Коронавирус билан касалланган шахсларда вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқилади, унда Иммунноглобулин Gни юқори кўрсаткичлари аниқланади, бундай даврда бу инсонлар бошқаларга хавфсиз бўладилар ва коронавирусни юқтирмайдилар.

Баъзи инсонлар касалликни енгил ва симптомларсиз кечишида ўзларини яхши ҳис қилишлари билан алоҳидаланиш тартибига риоя қилмаяптилар ва кўчага чиқиб бошқалар билан мулоқот қилмоқдалар.

Бундай ҳолатларда организм ҳали тўлиқ антитаначаларни ишлаб чиқиб улгурмагани боис, касалланган беморлар билан мулоқот натижасида қўшимча равишда вирус организмга кириши касалликни узайиши, яъни чўзилишини келтириб чиқармоқда.