Коррупцияга қарши қандай курашилади?

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизими: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда “Таълим тизимида ходимларнинг коррупцияга оид билимларини такомиллаштириш”, “Хизмат текширувларини ўтказиш тартиби”, “Ҳалоллик тарбияси ва талаба-ёшларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш” каби мавзуларда маъруза ҳамда тақдимотлар муҳокама қилинди.

Таълим тизимини коррупциядан холи ҳудудга айлантиришда замонавий ўқитувчи эга бўлиши лозим бўлган энг муҳим фазилат бу ҳалоллик, профессионаллик эса асосий бурч эканлиги таъкидланди. Талаба-ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ташаббус ва ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бугун энг муҳим вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди. Муҳокамаларда коррупцияга қарши кураш мақсадларига фақатгина ҳуқуқий воситалар орқали эришиб бўлмаслиги, бу иллатни жазолаш билан эмас, профилактик тадбирларининг самарали усуллари орқали олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

Семинар-тренингда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” бўлими қошида ташкил этилган Антикоррупция талаба-ёшлар клубининг иш фаолияти ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар билан бўлим мутахассиси Мусаввара Ибрагимова таништирди. Антикоррупция талаба-ёшлар клуби аъзоси қурилиш факультетининг 1-босқич талабаси Қувончбек Убайдуллаевнинг лойиҳа тақдимоти семинар-тренинг иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.