Косоводаги зиддият: Сербия минтақага полиция ва армия бўлинмаларини киритмоқчи
Албанлар 10 декабрдан бери давом этаётган норозилик намойишлари фонида Косово ва Метохия шимолидаги Северна-Митровица муниципалитети ҳукуматини қўлга олишди. Уларни полиция қўллаб-қувватлади, дея маълум қилган ОАВга Сербия ҳукумати.
У ерда аллақачон маҳаллий парламент йиғилиши бўлиб ўтган ва унда тайинланган депутатлар қасамёд қилган. Албаниялик Нежат Углянин эса раис этиб сайланган.
Тўнтариш серблар Косово шимолидаги барча муассасаларни, жумладан, парламент ўринлари ва муниципалитетлар раҳбарлари лавозимларини тарк этганидан кейин амалга оширилган.
Ҳаммаси серб автомобиль рақамларини тақиқлашдан бошланди
Сербияда берилган автомобиль рақамларидан фойдаланиш Косовода таъқиқланишига норозилик сифатида Серблар ноябрь ойи бошида Косово ҳукуматини тарк эта бошлашди. 22 ноябрь куни ўзини ўзи эълон қилган Косово Республикаси полицияси Сербия рақамлари учун жарима солишни бошлади.
Серб Деян Пантич (собиқ Косово полициячиси) 10 декабрь куни шимолдаги тўртта шаҳарда 18 декабрга белгиланган мэр сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўраётган МСК расмийларига ҳужум қилганликда айбланиб ҳибсга олинганидан кейин вазият янада кескинлашган.
Маълумотларга кўра, Пантич Косово расмийларининг Сербия автомашина рақамларини қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортганларни жаримага тортиш қарорига норозилик сифатида ҳуқуқ-тартибот идораларини тарк этганлардан бири бўлган. Қандай бўлмасин, унинг ҳибсга олиниши бугунги кунгача давом этаётган норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.
Шимолий Косово норозилик намойишлари туфайли фалаж бўлди
Петар Петковичнинг фикрича, Пантичнинг ҳибсга олиниши Косово бош вазири Албин Курти томонидан қасос ва хизмат вазифасини тарк этишга қарор қилган сербларни қўрқитиш бўлган. Приштина шаҳри Пантични террорчилик фаолиятида гумон қилган.
Косово президенти Вьоса Усмоний сайловни апрелга кўчирган бўлса-да, намойишчилар тинчимаган. Баррикадалар туфайли Косово шимоли амалда фалаж ҳолатда. Сербия билан чегарадаги асосий назорат пунктлари ёпилган. Мактаб ва бошқа баъзи муассасалар ишламайди. Қайд этилишича, турли ҳудудларда ўқ отиш ва шовқинли гранаталарнинг портлашлари эшитилмоқда, полиция патруллари ва Европа Иттифоқи полиция миссияси ўққа тутилган.
Европа Иттифоқи инқирознинг олдини олиш учун махсус элчи юборган. 14 декабрь куни Белград ва Приштинага Европа Иттифоқининг Болқон бўйича махсус вакили Мирослав Лайчак ташриф буюрган ва Сербия президенти Александр Вучич билан учрашган. Лайcакнинг вазифаси можаронинг кучайишини тўхтатишдир.
Сербия минтақага полиция ва армия бўлинмаларини киритмоқчи
12 декабрь куни Сербия мудофаа вазири Милош Вучевич Косово ва Метохия автоном вилоятида хавфсизлик кучлари етарли эмаслигини, шу боис Белград БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциясига мувофиқ у ерга ўз бўлинмаларини юбориш ниятида эканини айтган.
Сербия президенти халққа мурожаатида НАТОнинг Косово ва Метохиядаги (KFOR) шафелигидаги халқаро миссиясига ўлка ҳудудида армия ва полиция бўлинмаларини жойлаштириш бўйича сўров юборишга ваъда берган.
Бир неча юз полициячи 9 декабрь куниёқ Косово шимоли ва Метохия ҳудудига кириб келган. Петковичга кўра, 350 нафар полициячи ва тўлиқ жанговар жиҳоз ва зирҳли машиналарда етиб келишган.
Косово 2008 йилда мустақиллигини эълон қилган. Сербия уни ўз ҳудуди деб билади. Республикани 100 дан ортиқ давлатлар тан олган.